Сукут – аломати ризо: “Толибон” янги никоҳ қонунини қабул қилди

Олам

image

Афғонистонда “Толибон” муваққат ҳукумати никоҳ ва оилавий муносабатларга оид янги қонунни қабул қилди. Ҳужжатдаги энг баҳсли бандга кўра, балоғат ёшига етган “бокира қиз”нинг сукут сақлаши никоҳга розилик сифатида талқин қилинади. Бу ҳақда “Firstpost” хабар берди.

“Эр-хотинлар ўртасидаги ажрашиш тамойиллари” деб номланган 31 моддадан иборат низом “Толибон” олий етакчиси Ҳайбатуллоҳ Охунзода томонидан тасдиқланган.

Қонун вояга етмаганлар никоҳи, бедарак йўқолган турмуш ўртоқлар, зинода айблаш ва мажбурий ажрашиш билан боғлиқ масалаларни ҳам ўз ичига олади. Шунингдек, қонунда болалигида турмушга чиқарилган шахс вояга етгач никоҳни бекор қилиши мумкинлиги ҳам қайд этилган.

Янги низом “Толибон”нинг аёллар ва қизларга нисбатан олиб бораётган сиёсати ортидан халқаро миқёсда янги танқидларга сабаб бўлди.

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари болалар никоҳида ҳақиқий розилик бўлиши мумкин эмаслигини таъкидламоқда.

“Болалар никоҳи ҳеч қандай маънода ҳақиқий никоҳ эмас. Бола тўғри розилик бера олмайди ва сукунатни розилик деб билиш хавфлидир, чунки бу қиз болани ўз овозидан бутунлай маҳрум қилади”, деди сиёсий шарҳловчи Фаҳима Муҳаммад.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Толибон” Афғонистонда кетма-кет беш йилдан буён 6-синфдан юқори бўлган қизларнинг таълим олишини чеклаб келаётгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

қонун Толибон никоҳ сукут

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг