Сўхда аэродром қурилиши бошланди

Жамият

image

Фарғона вилоятининг Сўх туманида аэродром қурилиши бошланди. Аэродром 4,5 гектар майдонда барпо этилади. Бу ҳақда Фарғона вилояти ҳокимлиги хабар берди.

Мазкур аэродром қурилиши учун туманнинг “Новобод” МФЙ ҳудудидан жаъми 4,5 гектар ер майдони ажратилган бўлиб, учиш ва қўниш майдончасининг узунлиги 650 метр ва эни 100 метрни ташкил этади. Лойиҳа қиймати 12 млрд сўмдан иборат. Қурилиш ишларини май ойига қадар якунига етказиш режалаштирилган.

Маълумот ўрнида: Президентнинг “Сўх туманини 2020–2021 йилларда ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида Сўх туманида аэродром қуриш вазифаси топширилган эди.

Ўшанда авиақатновларга Ўзбекистондаги "Humo AIR" авиакомпаниясининг Ан-2 самолёти ҳамда Ўзбекистон ҳаво йўлларининг "Uzbekistan Helicopters" масъулияти чекланган жамиятига қарашли МИ-8 вертолётларини жалб қилиш режалаштирилганлиги айтилган эди.

Бошланғич босқичда кунига 2 тадан парвозлар амалга оширилиши кўзда тутилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сўх аэродром

Баҳолаганлар

282

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг