Сўхликлар “Humo AIR” самолётларида учади
Жамият
−
12 Август 2020
10144Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Фарғона вилояти Сўх туманида туманига боргани ваҳудуд фаоллари иштирокида йиғилиш ўтказаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Йиғилишда Бош вазир Фарғона вилояти Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида режалаштирилган барча чора-тадбирлар ўз муддатида сифатли амалга оширилишини таъкидлади.
Президентнинг қарорига кўра, Фарғона вилояти ҳокимлигига бир ой муддатда Сўх туманида самолёт ва вертолётлар учун учиш-қўниш майдончаларини ташкил этиш вазифаси юклатилган. Айни кунларда бу борада амалий ишлар бошланган. Хусусан, Сўх тумани “Новобод” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида кичик аэропорт ташкил этилмоқда. Мазкур майдон салкам 10 гектар майдонни эгаллайди. Бу ердан илгари маҳаллий аҳоли аэропорт сифатида фойдаланган. Шунингдек, “Фарғона” халқаро аэропортида ҳам мазкур йўналишда аниқ тадбирлар ишлаб чиқилган.
Авиақатновларга Ўзбекистондаги “Humo AIR” авиакомпаниясининг Ан-2 самолёти ҳамда Ўзбекистон ҳаво йўлларининг “Uzbekistan Helicopters” масъулияти чекланган жамиятига қарашли МИ-8 вертолётларини жалб қилиш кўзда тутилмоқда.
Ан-2 самолёти 12 та йўловчи сиғимига, МИ-8 вертолёти эса 16 нафардан 20 нафаргача одам олиш имкониятига эга ҳисобланади. Йўловчилар 35-40 дақиқада Фарғонадан Сўхга ёки Сўхдан Фарғонага етиб олиш имкониятига эга бўлади. Парвозларни ҳозирча кунига 2 тадан амалга ошириш мўлжалланмоқда. Келгусида талабга қараб авиқатновлар кўпайиши мумкин.
Транспорт вазирлиги авиақатновларнинг чипта нархлари йўловчилар учун мақбул нархларда бўлиши бўйича тегишли тадбирларни ишлаб чиқмоқда. Қарорда Фарғона шаҳридан Сўх туманига кичик авиация транспорти қатнови бўйича кўрилган зарарларни қоплаш учун компенсация тўловларини жорий йилда Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан қопланишини ва келгуси йилларда Давлат бюджети параметрларида назарда тутилишини таъминлаш белгиланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь