“Сўқоқ сомсаси” ҳам патентланди
Жамият
−
17 Июнь
5627Тошкент вилоятининг Паркент туманига қарашли Сўқоқ қишлоғига хос бўлган миллий таом – “Сўқоқ сомсаси” Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, мазкур маҳсулот ўзининг ўзига хос табиий масаллиқлари, хусусан, фақат Сўқоқ тоғларида ўсадиган халқ орасида “мадор” номи билан танилган ўсимлик ёки исмалоқдан тайёрланиши, шунингдек, бетакрор таъми ва хамирининг ўзига хос усулда тайёрланиши билан ажралиб туради.
Географик кўрсаткич сифатида рўйхатдан ўтказилиши “Сўқоқ сомсаси”нинг айнан Сўқоқ ҳудудига мансублигини белгилаб, унинг сифати, тарихий илдизлари ва маданий қийматини ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилади.
Маълумот учун, географик кўрсаткич – бу маҳсулотнинг маълум ҳудудга хослиги ва унинг сифати, машҳурлиги ёки бошқа белгилари ўша ҳудуднинг табиий, инсоний ва тарихий омилларига чамбарчас боғлиқ бўлганини ифодаловчи интеллектуал мулк объекти ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 24 август куни “Ғиждувон шашлик”, 2024 йил 8 январь куни эса “Ғузор тандир гўшти”, жорий йил 4 февраль куни дунёга машҳур “Самарқанд нони” ва июнь ойида “Хоразм тухумбараги” ҳамда “Андижон дўпписи” географик кўрсаткич сифатида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилганди.
LiveБарчаси