“Сўғдиёна” Ўзбекистон МТЖнинг собиқ аъзоси билан шартнома имзолади

Спорт

image

Жиззахнинг “Сўғдиёна” клуби Ўзбекистон терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Егор Кримецни таркибга қўшиб олди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

“Янги мавсум олдидан таркибни кучайтиришда давом этаётган “Сўғдиёна” яна бир тажрибали футболчини ўз сафига қўшиб олди. Клуб Ўзбекистон терма жамоаси собиқ аъзоси, маҳоратли ҳимоячи Егор Кримец билан шартнома имзолади. Ушбу келишув 2025 йилнинг охиригача амал қилади”, дейилади хабарда.

Маълумот ўрнида, 32 ёшли марказий ҳимоячи ўтган мавсумни “Сурхон”да ўтказган. Футболчилик фаолияти давомида у “Пахтакор”, “Бейжинг Гоан”, “Навбаҳор”, “Сурхон” клубларида тўп тепган. Ўзбекистон терма жамоасидаги дебют ўйинини 2013 йилда ўтказган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Навоийнинг “Қизилқум” клуби ўз сафига таниқли дарвозабон Санжар Қувватовни қўшиб олгани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сўғдиёна Егор Кримец

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг