Таниқли ўзбекистонлик дарвозабон фаолиятини Навоийда давом эттирадиган бўлди

Спорт

−

image

Ўзбекистонлик таниқли дарвозабон Санжар Қувватов фаолиятини Навоийнинг “Қизилқум” клубида давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

“Кончилар” 34 ёшли посбон билан 1 йиллик шартномага имзо чекди.

Қувватов якунига етган мавсумда “Нефтчи” ва “Навбаҳор” жамоалари шарафини ҳимоя қилиб, Суперлигада 13 учрашувда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 11 та гол ўтказиб юборди, 5 учрашувда эса дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Маълумот учун, Қашқадарёда таваллуд топган посбон шу вақтга қадар “Машъал”, “Насаф” ва “Пахтакор“ каби клублар дарвозасини қўриқлаган. У 7 та ўйинда Ўзбекистон терма жамоаси дарвозасини қўриқлаб, 6 та гол ўтказиб юборган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Қизилқум” сербиялик мураббий билан шартнома имзолагани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг