Сербиялик мутахассис ўзбек клубида иш бошлайди

Sport

−

image

Ўзбек футбол ишқибозларига яхши таниш бўлган сербиялик мутахассис Никола Лазаревич Навоийнинг “Қизилқум” клуби бош мураббийига айланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Кончилар 46 ёшли мутахассис билан 1 йиллик шартнома имзолади.

Эътиборлиси, Лазаревич “Қизилқум”га бегона эмас. У 2022 йилда жамоа бош мураббийи сифатида фаолият олиб борган ва ўша йили Навоий клуби ўз тарихидаги энг кучли таркиб билан Ўзбекистон чемпионатида 5-ўринни эгаллаган.

Маълумот учун, Лазаревич Тожикистон, Хитой ва бошқа кўпгина мамлакатлар клубларида бош ҳамда ёрдамчи мураббий сифатида фаолият олиб борган. Карьераси давомида Тожикистон чемпионлиги ва кубогини қўлга киритган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic