Судандаги қуролли тўқнашувларда 56 киши ҳалок бўлди, 600 га яқин шахс жароҳатланди 

Олам

image

Аввалроқ Суданда армия ва тезкор ҳаракат кучлари ўртасида тўқнашув содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Тўқнашувлар оқибатида 56 киши вафот этди, 595 нафар шахс эса жароҳатланди. Бу ҳақда мамлакат шифокорлар қўмитаси Twitter'даги саҳифасида маълум қилди.

Қайд этилишича, Хартум шарининг ўзида 17 киши ҳалок бўлган, 302 киши жароҳатланган.

Суверен кенгашга (мамлакат бошқарув органи) ҳам раҳбарлик қилаётган армия қўмондони Абдулфаттоҳ ал-Бурхон ва унинг кенгашдаги ўринбосари махсус кучлар қўмондони Муҳаммад Ҳамдан Дагало ўртасидаги келишмовчиликлар туфайли Суданда вазият кескинлигича қолмоқда.

Кеча, 15 апрель куни авж олган тўқнашувлар 2021 йилги ҳарбий тўнтаришдан кейин бошланган сиёсий инқирознинг давоми экани айтилмоқда. Тезкор ҳаракат кучлари ва армия икки йилдан бери ўтиш даври ҳукуматини шакллантириш бўйича келиша олмаган турли сиёсий гуруҳларни қўллаб-қувватламоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Судан қуролли тўқнашувлар\ Хартум

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг