Олтин конига берилган авиазарба оқибатида 72 киши ҳалок бўлди

World

−

image

Суданнинг Миср билан баҳсли чегара ҳудудидаги олтин конига берилган авиазарба оқибатида камида 72 нафар кончи ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Al Jazeera” хабар берди.

Қайд этилишича, ҳужум жорий йилнинг 10 октябрь куни Судан шимолидаги Вади ҳудудида, Жабал ал-Уқайдат тоғли минтақасидаги олтин қазиб олиш майдонида содир бўлган. “Emergency Lawyers” ҳуқуқ ҳимоячилари ташкилоти дастлабки маълумотларга кўра, 72 нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлганини билдирган.

Ҳужум оқибатларини мустақил равишда текшириш имкони бўлмаган. Миср ҳукумати эса ҳозирча воқеа юзасидан расмий изоҳ бермаган.

Маълумотларга кўра, бу йил мазкур чегара ҳудудидаги олтин конига уюштирилган иккинчи шундай ҳужум ҳисобланади. Июнь ойида ҳам шу ҳудуддаги олтин қазиб олиш майдонига берилган авиазарба оқибатида 23 нафар ишчи ҳалок бўлгани хабар қилинган. Ўшанда Миср ҳарбийлари ўз ҳудудида ноқонуний олтин қазиб олишга қарши кенг кўламли операция ўтказганини маълум қилган.

Судан ва Миср ўртасидаги чегара ҳудудининг бир қисми, жумладан, табиий ресурсларга бой Ҳалаиб учбурчаги икки давлат ўртасида баҳсли ҳудуд ҳисобланади. Суданлик ҳуқуқ ҳимоячилари сўнгги ҳужум Судан ҳудудида амалга оширилганини таъкидламоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Суданнинг Ғарбий Кордофан провинциясида жойлашган “Ал-Зара” олтин конининг ўпирилиб тушиши оқибатида камида 67 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends