Суданда ҳарбий тўнтаришга уриниш содир бўлди (видео)

Олам

image

Суданда армия ва тезкор ҳаракат кучлари ўртасида тўқнашув содир бўлди. Бу ҳақда “Aljazeera” хабар берди

Маълумотларга кўра, Судан пойтахти Хартумда мамлакат армияси ва тезкор ҳаракат кучлари ўртасида тўқнашувлар бошланган. Бу мамлакатдаги беқарор вазият ва давом этаётган сиёсий инқироз фонида юз берди. Хартумнинг бир нечта туманларида ва унинг атрофидаги шаҳарларда отишмалар содир бўлган. 

“Sky News Arabia”нинг хабар беришича, президент қароргоҳи яқинида армия кучларининг катта гуруҳи жойлаштирилган. Пойтахт аэропорти эса рейсларни қабул қилишни тўхтатиб, баъзи самолётларга қўниш учун рухсат бермаган. 

Хартумда тезкор ҳаракат кучлари ва Судан армияси ўртасида жанговар тўқнашувлар давом этмоқда. Судан шифокорлар қўмитасининг хабар беришича, шаҳардаги тўқнашувларда ўнлаб қурбонлар тез ёрдам марказларига олиб кетилган.

Бугунги тўқнашувлар 2021 йилги ҳарбий тўнтаришдан кейин бошланган узоқ давом этган сиёсий инқирознинг давоми экани айтилмоқда. Тезкор ҳаракат кучлари ва армия икки йилдан бери ўтиш даври ҳукуматини шакллантириш бўйича келиша олмаган турли сиёсий гуруҳларни қўллаб-қувватламоқда.

Россия элчихонаси Судандаги Россия фуқароларига уйда қолишни ва деразаларга яқинлашмасликни тавсия қилган. АҚШнинг Судандаги элчиси Жон Годфри эса дипломатик ваколатхона ходимлари билан элчихонада бошпана топганини маълум қилган. У мамлакатда эскалацияни ўта хавфли деб баҳолаган ва куч тузилмаларини ўт очишни тўхтатишга чақирган. 

Мамлакат ҳарбий ҳукумати раҳбари қон тўкилишини тўхтатиш учун исёнчиларнинг ҳар қандай талабларини бажаришга тайёрлигини билдирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Судан ҳарбий тўнтариш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг