Суд Жонни Депп иши бўйича ҳукм чиқарди

Маданият-санъат 14035
image

Судьялар кенгаши таниқли актёр Жонни Деппнинг собиқ рафиқаси Эмбер Хёрдни туҳматда айбдор деб топди. Эндиликда Хёрд Деппга 15 миллион доллар тўлаши керак.

Шу билан бирга, судьялар кенгаши актёр Хёрдни адвокати орқали обрўсизлантирганини, бунинг учун унга 2 миллион доллар тўлаши кераклигини ҳам асосли деб топган.

Депп 2018 йилда Эмбер Хёрднинг “Washington Post” газетасида чоп этилган мақоласидан сўнг судга мурожаат қилган. Мақолада аёл ўзини “оиладаги зўравонлик муаммосини ифодаловчи жамоат арбоби” деб атаган.

Жонни Деппнинг таъкидлашича, у шундан сўнг катта йўқотишларга учраган, масалан, у Warner Bros кинокомпанияси билан “Fantastic Beasts”филмидаги бешта картина учун тузилган шартномасини йўқотган.

Собиқ жуфтлик ўртасидаги суд жараёни апрель ойида бошланган, судьялар томонлар ва уларнинг гувоҳларининг 100 соатлик кўрсатмаларини тинглаган. 2019 йилда бошланиши керак бўлган суд жараёни жаҳон ҳамжамиятининг алоҳида эътиборини жалб қилган ҳолда, коронавирус пандемияси туфайли қолдирилган эди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 676
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×