Судьялар олий кенгашида бир қанча тайинловлар амалга оширилди
Жамият
−
27 Январь
7181Судьялар олий кенгашининг судьялик лавозимларига танлаш ва тайинлашга доир очиқ танлов шаклидаги навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда кенгаш матбуот хизмати хабар берди.
Йиғилишда ваколат муддати якунига етган судьяларни ушбу лавозимда бўлишнинг навбатдаги муддатига, айрим судьяларни муқобиллик асосида ваколати муддати даврига қайта тайинлашга оид масалалар муҳокама қилиниб, тегишли қарорлар қабул қилинган.
Судьялар олий кенгаши қарори билан:
- Илҳом Йўлдошев Бобожонович – судьялик ваколати муддати даврига Бухоро вилояти Бухоро туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди;
- Ҳасан Мамарасулов Болтабоевич – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Жиззах вилояти Фориш туман иқтисодий судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди;
- Ғуломжон Кушиев Ёқубжонович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Хоразм вилояти Урганч туманлараро маъмурий судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Навоий вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;
- Азиз Бўриев Абдукаимович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.
- Музаффар Ҳакимов Абдуллаевич – судьялик ваколати муддати даврига Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Пайариқ туман судининг судьяси лавозимига тайинланди.
Шунингдек, ваколат муддати якунига етган:
- Дилшод Соатов Тўйчиевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Наманган вилояти Чуст туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига;
- Дилмурод Очилов Мадаминович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Навоий вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига;
- Сардорбек Матниёзов Ҳожиназарович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент шаҳар маъмурий судининг судьяси лавозимига;
- Абдусаид Ҳожиев Худойбердиевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент шаҳар маъмурий судининг судьяси лавозимига;
- Аброр Қудратов Ҳамидуллаевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Сирдарё вилояти Гулистон туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига;
- Феруза Мўминова Исмоиловна – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг судьяси лавозимига;
- Латофат Муҳаммадиева Асқаровна – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг судьяси лавозимига;
- Мажид Набиев Саъдуллаевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Тошкент вилояти Бекобод туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига;
- Толмас Жабборов Рўзимуродович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Сурхондарё вилояти Шеробод туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига тайинланди.
Бундан ташқари:
- Рустам Ҳошимов Фуркатович – судьялик лавозимида бўлишнинг беш йиллик муддатига Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг судьяси лавозимига;
- Болат Султонов Раҳмонович – судьялик лавозимида бўлишнинг беш йиллик муддатига Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Зангиота туман судининг судьяси лавозимига тайинланди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь