Судьялар қанча ойлик олади?
Жамият
−
22 Июнь 2021
37273Бугунги кунда Ўзбекистонда судьялар иш ҳажмига кўра, ўртача 16 млн маош олади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раиси ўринбосари Алишер Жалилов Судьялар олий кенгашида ўтказилган Матбуот анжуманида маълум қилди.
Жалиловнинг сўзларига кўра, жорий йилдан бошлаб судьяларнинг маоши оширилган. Аммо уларнинг ойлигини хизмат сири бўлгани учун ошкор қилиб бўлмайди. Бироқ ҳозирги кунга қадар ойлик иш ҳақларининг ошиши оқибатида коррупция ҳолатлари камайган.
“Aйрим ҳолатларда хизмат сири ёки давлат сири бўлгани сабабли маошлар ошкор қилинмайди. Судьянинг яшаб турган ҳудуди, иш ҳажми ҳисобга олиниб, 18-21 разрядларда ойлик иш ҳақи белгиланади.
Мисол тариқасида айтиш мумкин 18 разрядда ишлайдиган судьялар ойлик иш ҳаққи 16 млндан бошланади. Ҳар бир судья кўрадиган ишининг ҳажмига қараб 17-18 млн ва ундан ортиқ маош олиши мумкин. Ойлик маошлари оширилган, ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилиниш даражамиз кўтариляпти”, дейди Жалилов.
Масъулнинг сўзларига кўра, судьяларнинг маоши оширилиши уларга бўладиган эътибор, иш самарадорлигига ҳам яхши таъсир қилади.
LiveБарчаси