Судья суд мажлисини прокурор билан маслаҳатлашиб ўтказгани айтилмоқда

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 29 июнь куни Жиноят ишлари бўйича Зангиота туман суди судьяси прокуратура ходими билан маслаҳатлашиб, кейин суд мажлисини бошлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербоев маълум қилди.

Зангиоталик С.Т.нинг депутатга билдиришича, 29 июнь куни Жиноят ишлари бўйича Зангиота туман суди судьяси Д.Т. суд мажлисини соат 17:00 га белгилаган бўлишига қарамай, соат 19:00 га қадар бошламаган. Сабаби прокуратура ходими Ф.О. мажлисга етиб келмаган.  

Прокуратура ходими келгач, судья алоҳида хонада олдиндан ушбу прокурор билан маслаҳат қилиб, соат 19:30 ларда залга кириб, мажлисни бошлаган. Унинг прокуратура ходими билан алоҳида маслаҳат қилганини котиб ўз сўзи билан тасдиқлаб қўйган. 

Кейин судья ҳеч нарса бўлмагандек, олдиндан ишни пишириб бўлган “маслаҳатчиси” прокуратурага тараф сифатида сўз берган. 

Судьялар Олий Кенгаши Матбуот хизматининг маълум қилишича, юқоридаги ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.

“Хизмат текшируви Тошкент вилояти судлари судьялар малака ҳайъати томонидан олиб борилмоқда ва натижаси юзасидан қўшимча ахборот берилади”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

суд прокурор судъя

Баҳолаганлар

603

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made