Суд “Озодлик” ва унинг журналистига 100 млн сўм компенсация тўлашни юклади
3-саҳифа
−
21 Август
8923Аввалроқ, Ўзбекистонда газ ресурслари савдоси билан шуғулланувчи Ultimo Group Limited директори Туҳфатхўжа Анвархўжаев унинг компанияси ҳақида суриштирув эълон қилган “Озодлик” радиоси ва мазкур ОАВ журналистини судга бергани хабар қилинганди.
Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро суди “Озодлик” радиоси ва унинг журналисти Лазизхон Олимов (Азиз Нур)га барча сўзларига раддия билдириш мажбуриятини юклади ва тадбиркор фойдасига маънавий зарар учун 100 млн сўм компенсация ундирилиши ҳақида қарор чиқарди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ танишган суд ҳужжатида сўз боради.
Маълум бўлишича, жавобгар Лазизхон Омилов ва қўшимча жавобгар “Озодлик” радиоси суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига келмаган ва судга келмаслик сабабини узрли эканлигини маълум қилмаган. Мазкур ҳолатда суд ушбу фуқаролик ишини жавобгар вакили иштирокисиз Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 220-моддасига асосан кўриб чиқишни лозим топади.
Судга мутахассис сифатида жалб қилинганлар сўз бораётган низоли видеоматериалларда қўлланилган сўзлар, иборалар, сўз бирикмалари ва уларнинг мазмуни шахснинг, юридик шахснинг шаъни, қадр-қимматини ва ишчанлик обрўсига салбий таъсир қиладиган эканини маълум қилган.
LiveБарчаси