Суд Гулжаҳон Йўлдошевага тайинланган эҳтиёт чорасини ўзгаришсиз қолдирди

Жамият

Гулжаҳон Йўлдошеванинг суди: Марҳумнинг рафиқаси Йўлдошевага енгиллик берилишига қарши чиқди north_east

Гулжаҳон Йўлдошеванинг суди: Марҳумнинг рафиқаси Йўлдошевага енгиллик берилишига қарши чиқди

Гулжаҳон Йўлдошева иши бўйича тергов тамомланди, иш судга оширилди north_east

Гулжаҳон Йўлдошева иши бўйича тергов тамомланди, иш судга оширилди

“Бу Гулжаҳон Йўлдошевадан барча айбловлар олиб ташланди дегани эмас”. Прокуратура баёнот берди (видео) north_east

“Бу Гулжаҳон Йўлдошевадан барча айбловлар олиб ташланди дегани эмас”. Прокуратура баёнот берди (видео)

Бироз аввал, Тошкент вилояти юқумли касалликлар шифохонаси Бош шифокори Гулжаҳон Йўлдошева ва бошқаларга нисбатан қўзғатилган жиноий иш Жиноят ишлари бўйича Чирчиқ шаҳар судида кўриб чиқилаётгани, Йўлдошеванинг адвокати Хушнуд Ахроров суддан мижозига енгиллик беришини ва унга нисбатан тайинланган уй қамоғи эҳтиёт чорасини ўзгартиришини сўрагани ҳақида хабар берган эдик. 

Судья Суннатилла Авлокулов раислигидаги ҳайъат Йўлдошеванинг адвокати илтимосномаси бўйича маслаҳатлашувдан кейин ажримни эълон қилди. 

Дастлабки тергов органи томонидан судланувчи Гулжаҳон Йўлдошева, Алишер Дадаматов ва Жаннат Ҳакимоваларга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми ва бошқа моддалар билан, Шермамат Рўзметов ҳамда Жаҳонгир Зиёдуллаевларга эса, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 116-моддаси 3-қисми билан айблов эълон қилинган. 

Судда илтимосномада адвокат Хушнуд Ахроров судланувчи Гулжаҳон Йўлдошева жиноят иши ҳужжатлари билан таништирилмагани, тергов органи томонидан рус тилида айблов хулосасини тақдим этиш сўралганида, унинг талаби қаноатлантирилмаганини таъкидлади. Адвокат, шунингдек, тергов органи томонидан судланувчилар Шерназар Рўзметов ва Жаҳонгир Зиёдуллаевга нисбатан гаров, бошқа судланувчиларнинг яна бирига муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисидаги тилхат эҳтиёт чораси, судланувчи Гулжаҳон Йўлдошевага эса тенглик принципи талаби қўпол равишда бузилиб, уй қамоғи эҳтиёт чораси қўлланилганини баён қилган. 

Адвокат судланувчи Гулжаҳон Йўлдошеванинг иш ҳужжатлари билан танишиб, тергов органи томонидан рус тилида ёзилган айблов хулосасини тақдим этилишини таъминлаш, шунингдек, Гулжаҳон Йўлдошеванинг қарамоғида 6 нафар вояга етмаган фарзандлари борлиги, COVID-19 касаллигига чалингач, саломатлиги тўлиқ яхшиланмагани, унга нисбатан эҳтиёт чораси талабларидан келиб чиқиб, оғир чекловлар белгилангани, ушбу ҳолат келгусида судланувчининг судга келмай қолишига сабаб бўлиши эҳтимоли ҳам борлигини инобатга олиб, мижозига қўлланилган уй қамоғи эҳтиёт чорасини муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхатга ўзгартиришни сўради.

Аввалроқ жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди апелляция инстанциясининг жорий йил 14 сентябрдаги ажримига кўра ҳамда жиноят ишлари бўйича Чирчиқ шаҳар судининг жорий йил 9 августдаги ўзгаришсиз қолдирилган ажримига кўра, судланувчи Гулжаҳон Йўлдошевага нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган. Жиноят ишлари бўйича Чирчиқ шаҳар судининг жорий йил 6 октябрдаги ажримига кўра, судланувчининг 6 нафар вояга етмаган фарзанди борлиги, доимий яшаш жойига эга экани, пандемия даврида республика ҳудудидан чиқиб кетиши ҳамда тергов ва суддан яшириниши мумкин эмаслиги эътиборга олиниб, унга нисбатан қўлланилган қамоққа олиш эҳтиёт чораси уй қамоғи эҳтиёт чорасига ўзгартирилгани маълумот учун айтиб ўтилди. 

Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди апелляция инстанциясининг жорий йил 12 октябрдаги ажримига кўра, Гулжаҳон Йўлдошевага нисбатан уй қамоғи эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақидаги Жиноят ишлари бўйича Чирчиқ шаҳар судининг ажрими ўзгаришсиз қолдирилиб, Гулжаҳон Йўлдошева ва унинг адвокати Хушнуд Ахроровнинг апелляция шикоятлари қаноатлантирилмаган. 

Судга кўра, Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексининг 2421-моддасида уй қамоғи эҳтиёт чорасини қўллаш тартиби баён қилинган бўлиб, унга кўра ўзига нисбатан уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораси танланган шахсга қуйидаги тақиқлар қўлланилиши мумкин, деб кўрсатилган: 

•    муайян шахслар билан алоқада бўлиш; 

•    хат хабар олиш ва жўнатиш; 

•    ҳар қандай алоқа воситаларидан фойдаланиш ва улар ёрдамида сўзлашувлар олиб бориш;

•    уй-жойни тарк этиш каби чекловлар ўрнатилиши ҳамда зарур ҳолларда уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган шахсга нисбатан электрон кузатиш воситалари қўлланилиши.

Суд илтимоснома юзасидан тарафлар фикрини тинглаб, Жиноят ишлари бўйича Чирчиқ шаҳар судининг жорий йил 6 октябрдаги ажримига кўра, Гулжаҳон Йўлдошевага нисбатан қўлланилган чекловлар илтимосномада келтирилганидек, оғир чекловлар эмас, балки қонуний талабга кўра ўрнатилган деб ҳисоблади. Яъни Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексининг 2421-моддасида кўрсатилган уй қамоғи эҳтиёт чораси қўлланилган шахсга нисбатан белгиланиши мумкин бўлган тақиқлар экани, судланувчига нисбатан тергов органи томонидан унча оғир бўлмаган ва оғир турдаги жиноятларни содир этгани ҳақида айблов эълон қилингани, фарзандларига ёхуд унинг ўзига нисбатан тиббий ёрдам зарур бўлган ҳолларда тез тиббий ёрдамга қўнғироқ қилиш орқали мурожаат қилиб, малакали тиббий ёрдам олиш имконияти ва турмуш ўртоғининг кўмагида фарзандларини тез тиббий ёрдам бўлимига тезда етказиш имконияти борлиги, иш бўйича тергов органи томонидан судланувчиларнинг шахси, уларнинг моддий имкониятлари инобатга олинган ҳолда эҳтиёт чоралари танлангани ҳолати тенглик принципи бузилиши сифатида эътироф этилмаслиги инобатга олинган. Шу сабабли, Гулжаҳон Йўлдошевага нисбатан қўлланилган уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини муносиб хулқ-атворда бўлиши ҳақида тилхат эҳтиёт чорасига ўзгартириш учун асослар аниқланмагани сабабли илтимосноманинг эҳтиёт чорасини ўзгартириш билан боғлиқ қисмини рад этди. 

Бундан ташқари, суд суд мажлисини бошқа кунга қолдириб, фуқароларнинг сарсон-саргардон бўлишининг олдини олиш мақсадида амалга оширган ҳаракатлари натижасида Гулжаҳон Йўлдошевага жорий йилнинг 1 декабрь куни рус тилида айблов хулосасини топширган ва у жиноят иши ҳужжатлари билан тўлиқ танишиб, ундан тўлиқ кўчирма нусхалар олинганини маълум қилди. Ушбу ҳолатлар унинг ўзи томонидан ёзилган ва иш ҳужжатларига қўшилган тилхатлар билан ҳам тасдиқлангани сабабли адвокат Хушнуд Ахроров томонидан берилган илтимосноманинг Гулжаҳон Йўлдошеванинг жиноят иши ҳужжатлари билан таништириб, унга рус тилидаги айблов хулосасини топшириш қисми қаноатлантирилмади. 

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексининг 4979-моддасида суд муҳокамаси чоғида чиқарилган ва далилларни текшириш тартибига, жараён иштирокчиларининг илтимосномаларига эҳтиёт чорасини танлаш, уни ўзгартириш ёки бекор қилишга, шунингдек суд мажлиси залида тартиб сақлашга оид ажримлар устидан мазкур модданинг биринчи қисмида назарда тутилган тартибда шикоятлар бериш ва протестлар билдириш мумкин эмас. Буларга қарши эътирозлар апелляция шикояти ёхуд апелляция протестига киритилиши мумкин, деб кўрсатилган. 

Юқоридагилар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексининг 423-моддасига асосан суд ажрим қилди.

Ажримга кўра, Адвокат Хушнуд Ахроров томонидан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми ва бошқа моддалари билан айб эълон қилинган Гулжаҳон Йўлдошевага нисбатан қўлланилган эҳтиёт чорасини муносиб хулқ-атворда бўлиш тилхат эҳтиёт чорасига ўзгартириш тўғрисидаги илтимоснома асоссиз бўлгани сабабли рад этилди. Мазкур илтимосноманинг судланувчи Гулжаҳон Йўлдошевага рус тилида айблов хулосасининг топширилиши ва судланувчини жиноят иши ҳужжатлари билан тўлиқ танишиб чиқишини таъминлаш ҳақидаги қисми қаноатлантирилгани инобатга олинди. 

Шунингдек, суд ажримдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексининг 4979-моддаси тартибида иш юзасидан апелляция шикояти ёхуд апелляция простести киритилиши чоғида хусусий шикоят, прокурор эса протест киритиши мумкинлигини таъкидлади. 

Эслатиб ўтамиз, Гулжаҳон Йўлдошевага белгиланган уй қамоғи эҳтиёт чорасини муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхатга ўзгартирилишига Чирчиқ шаҳар прокурорлари ва Тошкент вилояти юқумли касалликлар шифохонасида даволаниб, сўнг вилоят Руҳий-асаб касалликлари диспансерида вафот этган Фаррух Рустамовнинг беваси Камола Рустамова қарши чиқди. 

Ушбу жиноий иш бўйича кейинги суд мажлиси жорий йилнинг 7 декабрь куни бўлиб ўтади. 

Йўлдошева иши

Тошкент вилояти юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори, вилоят бош инфекционисти Гулжаҳон Йўлдошева коронавирус касаллигига чалинган бемор ўлимига сабабчи бўлиш ва 250 млн сўм маблағни талон-торож қилишда айбланиб ҳибсга олинганди

У Зангиота туманида жойлашган тергов ҳибсхонасининг аёллар бўлинмасида сақланаётган эди. 

Йўлдошевага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 116-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган эди

Жорий йилнинг 8 сентябрь куни шифохона Бош шифокори Гулжаҳон Йўлдошева мажбурий тартибда терговга олиб келиниб, Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди ҳамда 207-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб этилган.
 
Прокуратура баёнотига кўра, айбланувчи Гулжаҳон Йўлдошева тергов ҳаракатларини амалга оширишга тўсқинлик қилаётгани, ўзига юклатилган мажбуриятларни бажармаётгани, у томонидан содир этилган жиноят оғир жиноятлар туркумига кириши, шунингдек, унинг жиноий фаолият билан шуғулланишига барҳам бериш, қочиб кетишининг, далилларни яшириши ёки йўқ қилиб юборишининг олдини олиш мақсадида процессуал тартибда ушланиб, суднинг 9 сентябрдаги ажрими билан унга нисбатан “қамоққа олиш” эхтиёт чораси қўлланилган.

Биз бугунгача ушбу иш юзасидан Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳри прокурори Бахтиёр Иброҳимов, вилоят Руҳий асаб касалликлари диспансери Бош шифокори Феруза Шоносирова, Тошкент вилояти Юқумли касалликлар шифохонасида вафот этган шифокор Фаррух Рустамовнинг рафиқаси Камола Рустамова, Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Низом Абдуллаев билан суҳбатлашдик. Ушбу интервьюларда улар бир овозда Гулжаҳон Йўлдошевани айблаган. QALAMPIR.UZ воқеаларга янада аниқлик киритиш, иккинчи тарафнинг фикрларини тинглаш мақсадида Гулжаҳон Йўлдошеванинг ҳимоячиси Хушнуд Ахроровга микрофон тутди.


Мақола муаллифи

Теглар

Гулжаҳон Йўлдошева

Баҳолаганлар

82

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made