Гулжаҳон Йўлдошевага суд ҳукми ўқилди
Жамият
−
05 Апрель 2021
31388Бугун, 5 апрель куни жиноят ишлари бўйича Чирчиқ шаҳар судида Тошкент вилояти юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори Гулжаҳон Йўлдошева ва бошқаларга нисбатан очилган жиноят ишини очиқ суд мажлисида кўриш якунланди ва ҳукм ўқилди.
Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Чирчиқ шаҳар суди раиси С. Авлакулов раислигида кўриб чиқилди.
Эълон қилинган суд ҳукмига кўра,
Г. Йўлдошева Жиноят кодексининг 25,167-моддаси 3-қисми “а” банди билан реабилитация қилиниб, Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 2-қисми “а”, “б”, “в”, “г” бандлари, 207-моддаси (мансабга совуққонлик билан қараш) 3-қисми “а” банди ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 4 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Ш. Рўзметов Жиноят кодексининг 116-моддаси (касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) 3-қисми ҳамда 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) 2-қисми “а”, “б” бандлари ва 3-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга 1 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Ж. Зиядуллаев Жиноят кодексининг 228-моддаси 3-қисми билан реабилитация қилиниб, Жиноят кодексининг 116-моддаси 3-қисми ва 28,228-моддаси 2-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга 2 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 3 йил 6 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
А. Дадаматов Жиноят кодексининг 25,167-моддаси 3-қисми “а” банди билан реабилитация қилиниб, Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми “б”, “в”, “г” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга 2 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.
Ж. Акимова Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми “б”, “в”, “г” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга 2 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, ойлик иш ҳақининг 15 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.
Шунингдек, жиноят натижасида етказилган моддий зарарни судланувчилардан солидар тартибда ундириш белгиланди.
Ушбу жиноий иш бўйича судга раислик қилувчи томонидан судланувчиларга ва бошқа томонларга ҳукм устидан шикоят қилиш тартиби ва муддати тушунтирилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь