Прокурор Гулжаҳон Йўлдошевага 5 йил озодликдан чеклаш жазоси беришни сўради
Жамият
−
05 Март 2021
9957Кеча, 4 март куни жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судида вилоят Юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори Гулжаҳон Йўлдошева ва бошқаларга нисбатан очилган жиноят иши бўйича навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда айбланувчининг адвокати Хушнуд Ахроров маълум қилди.
Унда прокурор давлат айбловини қўллаб-қувватловчи Чирчиқ шаҳар прокурор ўринбосари жиноят иши бўйича судланувчиларга айбловни ўқиб эшиттирган.
Прокурор Гулжаҳон Йўлдошевага нисбатан 59-61-моддалар тартибида бир йил муайян ҳуқуқдан маҳрум қилган 5 йил озодликни чеклаш жазоси ва шу билан бир қаторда 340 млн атрофидаги моддий зарар қиймати қоплаш жазосини тайинлашни сўради.
Шундан сўнг Гулжаҳон Йўлдошеванинг ҳимоячилари ёзма ва оғзаки тарзда дастлабки тергов томонидан эълон қилинган айбловлар суд тергови чоғида ўз исботини топмаганлиги аксинча дастлабки тергов ёлғон хабар ва ёлғон хабар бериб қалбаки ҳужжатларни тақдим етган ҳолда расмий ҳужжатлар сохталаштирилиб олингани, улар номаъқул далилар сирасига кириши ҳолатлари бўйича ҳимояси остидаги Гулжаҳон Йўлдошевага нисбатан эълон қилинган айблов исботини топмаганлиги туфайли Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 83-моддаси 2-қисми, яъни умум ҳаракатида жиноят ҳаракатлари йўқлиги ҳолатидан келиб чиққан ҳолда оқлов ҳукми чиқарилишини сўради.
Шу билан бирга Рустамов Солиҳнинг бевақт ўлимига сабабчи бўлган бошқа шахсларга нисбатан дастлабки тергов томонидан қабул қилинган қарорларнинг бекор қилиниши ҳамда тегишли муносабат билдирилиши,Жиноят кодексининг 416-417-моддаларига асосан тегишли муносабат билдирилиши ҳақида маълум қилинган.
Шундан сўнг, бошқа судланувчиларнинг ҳимоячилари ҳам сўзга чиққач, судланувчи Рўзметов Шермаматнинг ҳимоячиси музокара нутқига тайёр емаслиги боис суд мажлиси тўхтатилган ва жорий йилнинг 15 март куни соат 10:00 га қолдирилган.
Кейинги суд мажлисида, ҳимоячи ҳимоя нутқидан сўнг, судланувчи томонидан ҳимоя нутқи амалга оширилади.
Йўлдошева иши
Тошкент вилояти юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори, вилоят бош инфекционисти Гулжаҳон Йўлдошева коронавирус касаллигига чалинган бемор ўлимига сабабчи бўлиш ва 250 млн сўм маблағни талон-торож қилишда айбланиб ҳибсга олинганди.
У Зангиота туманида жойлашган тергов ҳибсхонасининг аёллар бўлинмасида сақланаётган эди.
Йўлдошевага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 116-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган эди.
Жорий йилнинг 8 сентябрь куни шифохона Бош шифокори Гулжаҳон Йўлдошева мажбурий тартибда терговга олиб келиниб, Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди ҳамда 207-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб этилган.
Прокуратура баёнотига кўра, айбланувчи Гулжаҳон Йўлдошева тергов ҳаракатларини амалга оширишга тўсқинлик қилаётгани, ўзига юклатилган мажбуриятларни бажармаётгани, у томонидан содир этилган жиноят оғир жиноятлар туркумига кириши, шунингдек, унинг жиноий фаолият билан шуғулланишига барҳам бериш, қочиб кетишининг, далилларни яшириши ёки йўқ қилиб юборишининг олдини олиш мақсадида процессуал тартибда ушланиб, суднинг 9 сентябрдаги ажрими билан унга нисбатан “қамоққа олиш” эхтиёт чораси қўлланилган.
Биз бугунгача ушбу иш юзасидан Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳри прокурори Бахтиёр Иброҳимов, вилоят Руҳий асаб касалликлари диспансери Бош шифокори Феруза Шоносирова, Тошкент вилояти Юқумли касалликлар шифохонасида вафот этган шифокор Фаррух Рустамовнинг рафиқаси Камола Рустамова, Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Низом Абдуллаев билан суҳбатлашдик. Ушбу интервьюларда улар бир овозда Гулжаҳон Йўлдошевани айблаган. QALAMPIR.UZ воқеаларга янада аниқлик киритиш, иккинчи тарафнинг фикрларини тинглаш мақсадида Гулжаҳон Йўлдошеванинг ҳимоячиси Хушнуд Ахроровга микрофон тутди.
LiveБарчаси
06 Ноябрь