Стармер 40 минг маҳбусни озодликка чиқармоқчи
Олам
−
08 Июль
7982Буюк Британиянинг янги Бош вазири Кир Стармер қироллик қамоқхоналаридаги 40 минг маҳбусни озод қилишини айтди. Бу ҳақда у жиноятчиликни олдини олиш ва қамоқхона тизими борасидаги матбуот анжуманида сўз очди.
Стармер қамоқхоналарда маҳкумларнинг ҳаддан ташқари тўлиб кетишини юмшатиш мақсадида улар жазо муддатининг атиги 40 фоизини ўтаганидан сўнг, озод этилиши мумкинлигини айтган. Қайд этилишича, бу масала Лейбористлар партиясининг режасида ҳам келтириб ўтилган.
Маълум бўлишича, айни пайтда Англия ва Уэльсдаги қамоқхоналарда рекорд даражадаги – 88 минг 225 киши жазо ўтамоқда ва маҳбусларни сақлаш учун 700 тадан кам жой қолган.
Қамоқхоналар, гаров эвазига ёки шартли равишда озод қилиш масалалари бўйича вазир этиб тайинланган Жеймс Тимпсонга Бош вазир Кир Стармер томонидан қамоқхоналарни самарали бошқариш юзасидан махсус топшириқлар берилган.
Стармер юқоридаги масалаларга бир кечада ечим топиб бўлмаслигини таъкидлаган.
“Бизда жуда кўп маҳбуслар бор, аммо қамоқхоналар етарли эмас”, дейди Бош вазир.
Ҳозирда ҳеч қандай қарор қабул қилинмаган ва бошқа вазирликлар ҳам бу бўйича қаршилик билдирмаган. Шу боисдан ҳам Лейбористлар сайловдан олдин айтган режасини рўёбга чиқариш тараддудини кўрмоқда. Жинсий жиноятлар, зўравонлик ёки терроризм билан боғлиқ жиноятлар ортидан қамоққа олинганлар партия назарда тутган ушбу схемадан фойдалана олмайди. Агар янги схема амалга оширилса, Англия ва Уэльсдаги барча қамоқхоналарда минглаб маҳбуслар муддатидан олдин озод қилинади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Британиянинг янги Бош вазири Стармер ишни собиқ ҳукумат раҳбари Риши Сунакнинг депортация дастурини тугатишдан бошлаганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь