Starlink’нинг янги партияси ҳавога кўтарилди 

Технология 12397
image

Falcon 9 ракета-ташувчиси Флоридада Starlink сунъий йўлдошларининг янги партияси билан ҳавога кўтарилди. SpaceX учиришни жонли эфирда намойиш этди.  

Ракета бугун, 30 апрель куни Тошкент вақти билан соат 02:27 да Канаверал бурни космодромидан учирилган. У орбитага 53 та қурилмани чиқаради. 

Таъкидланишича, парвозда фойдаланилган ракетанинг биринчи босқичи учун бу олтинчи учиришдир. У 2020 йил ноябрь ойидан бери фойдаланилмоқда. 

Starlink — бу дунёнинг исталган нуқтасида интернетга кенг полосали уланишни таъминлаш учун мўлжалланган кейинги авлод сунъий йўлдош тармоғи. SpaceX лойиҳани 2018 йилнинг февраль ойида ишга туширган. Сунъий йўлдошларнинг янги партияларини учириш мунтазам равишда амалга оширилади, охиргиси жорий йил 21 апрелда бўлиб ўтган. 

Мавжуд ҳисоб-китобларга кўра, ҳозирда орбитада 2,1 мингдан ортиқ Starlink сунъий йўлдошлари ишлайди.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 334
Рейтинг: 3
Теглар
t
×