“Star Med”да аввал ҳам ўлим ҳолати кузатилганмиди?
3-саҳифа
−
07 Апрель 2023
9818Жорий йилнинг 5 март куни вафот этган “Mittivine” тахаллуси билан танилган 27 ёшли блогер Фарҳод Манноповнинг ўлими билан боғлиқ жиноят иши юзасидан Чилонзор тумани прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда. Бу ҳақда Бош Прокуратура Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.
Таъкидланишича, дастлабки суриштирув ишлари давомида 2013 йилда ушбу клиникада яна бир шахс жарроҳлик амалиёти вақтида вафот этганлиги ҳақида кўрсатма олинган.
Бироқ тергов давомида ушбу важ ўз тасдиғини топмаган ва шу сабабли сабабли жиноят иши Жиноят кодексининг 116-моддаси 4-қисми “а” бандидан (касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) 116-моддаси 3-қисмига қайта малакаланган.
Шунингдек, тергов ишлари давомида жарроҳлик амалиётини ўтказган клиника шифокорлари, анестезиолог ҳамда марҳумнинг танишлари, шунингдек, жами 15 нафар шахс гувоҳ тариқасида сўроқ қилинган.
Шу билан бирга, жиноят иши бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига тайинланган хизмат текшируви хулосаси олиниб, жиноят иши ҳужжатларига қўшилган.
Ҳозирда эса жиноят иши доирасида мураккаб экспертизаларни ўтказиш жараёни кетаётгани маълум қилинган.
“Барча зарур тергов ҳаракатлари ўтказилганидан сўнг иш бўйича қонуний тўхтамга келинади”, дейилади прокуратура хабарида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ўтказилган текширув натижаларига кўра, Манноповнинг операциясида иштирок этган анестизиолог ва реаниматолог, пластик жарроҳ шифокори, лаборант шифокорининг малакавий тоивалари ва сертификатлари бўлмагани маълум бўлган эди.
LiveБарчаси