Станионис Ғиёсов билан жанг қилмайдиган бўлди
Спорт
−
24 Январь
4906Биринчи ўрта вазн тоифасида WBA камари соҳиби Эймантас Станионис IBF чемпиони Жарон Эннисга қарши рингга кўтарилади. Бу ҳақда “Matchroom” промоушени матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, 2025 йилнинг 12 апрелида биринчи ярим ўрта вазн тоифасида WBA ва IBF камарларини бирлаштирувчи жангда Эймантас Станионис Жарон Эннисга қарши рингга чиқади.
Қайд этиш жоиз, Станионисга қарши биринчи рақамли даъвогар бўлиб турган ўзбекистонлик боксчи Шаҳрам Ғиёсов жанг қилиши керак эди. Бунга WBA ташкилоти ҳам буйруқ берганди. Лекин литвалик боксчи бирлаштирувчи жанг ўтказилаётгани сабаб, камарни ҳимоя қилиш кейинроққа сурилди.
Маълумот ўрнида, Станионис профбоксда 16 та жанг ўтказиб, 15 та ғалаба қайд этган. Бир жанг натижаси бекор қилинган. Эймантас охирги жангини 2024 йилнинг май ойида ўтказган ва ўшанда Габриэль Маестрени очколар ҳисобига кўра мағлуб этиб, WBA камарини ўзида сақлаб қолганди.
Эннис эса профбоксда 34 та жанг ўтказиб, шундан 33 тасида ғалаба қозонган ва 1 жанги натижаси бекор қилинган. Жарон сўнгги жангини 2024 йилнинг ноябрь ойида ўтказган ва ўшанда Карен Чухажянни очколар ҳисобига кўра мағлуб этиб, IBF камарини ўзида сақлаб қолганди.