ССВ статистикасида коронавирусдан ўлганлар 500 га яқинлашди
Жамият 07 Октябрь 2020 23:49
4693
Бугун, 7 октябрь куни Ўзбекистонда 345 ҳолатда коронавирус инфецияси қайд этилди. Шу билан бирга, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 492 нафарга етди.
Кун давомида Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Андижон, Қашқадарё, Наманган, Фарғона ва Хоразм вилоятларида 403 нафар бемор соғайди.