Самарқандда коронавирусга чалинганлар 10 баравар камайтириб кўрсатилгани аниқланди

Жамият

image

Самарқандда, бунинг ортидан мамлакатда коронавирусга чалинган беморлар статистикаси камайтириб кўрсатилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурхонов маълум қилган. 

“COVID-19 статистикаси масаласида мисол келтираман: 5 октябрь 23:30 ҳолатига Самарқанд вилоятида 2160 та қайд этилган, 2017 таси соғайган. Яъни 143 киши касал дейилган. Бизни маълумотимизга кўра, бугунги кунда Самарқандда шифохонада даволанаётган беморлар сони 1155 та. Нима кераги бор 10 баравар камайтиришни?

Балки коррупция эмасдир, буни сабабини ўрганишимиз керак. Яна қайтараман, бу фақат Самарқанд вилояти мисолида. Ҳамма вилоятларда шу аҳвол эканлигини аниқ айта олишим мумкин. Статистикаси ҳам, тўловлар тўлаши ҳам, харидларнинг амалга оширилиши ва энг асосийси, қариндош-уруғчилик масаласини комплекс ўрганмоқчимиз. Ходимлари сифатида яқин қариндошларини ишга олгани масаласи бўйича бирга иш олиб борамиз. 

Айниқса харидларда, дори воситалари бўйича кўплаб мурожаатлар бор, ҳаммаси фактлар билан келтирилган. Тендерда ютиб чиқанглар эмас балки бошқа, ўзларига тегишли ташкилотлар билан шартнома тузгани борасидаги ҳолатлар бор. Биз бу бўйича ишларни бошлаб юборганмиз”, дейди агентлик директори.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий, аммо ишончдан чиққан маълумотларига кўра, айни вақтда мамлакатда коронавирусга чалинганлар 59 697 нафарни ташкил этмоқда. Уларнинг 56 460 нафари соғайган, 492 киши вафот этган. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

425

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг