ССВ хоразмлик шифокорнинг коронавирусдан вафот этганини тасдиқламаяпти

Жамият

image

Куни кеча ижтимоий тармоқларда хоразмлик шифокор Бахтиёр Қиличев 66 ёшида коронавирус асоратлари билан вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги унинг номини коронавирусдан вафот этган беморлар рўйхатига қўшмади ва расман унинг ушбу касалликдан вафот этганини рад қилди. 

ССВнинг қайд этишича, хивалик шифокор Б.Қ.нинг Урганч шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли карантин шифохонасидан олинган касаллик тарихи маълумотларига кўра, марҳумда коронавирус инфекцияси тасдиқланмаган. 

“27 август касалхонага ётқизилган беморда бирламчи текширув жараёнида махсус лаборатория текширувида ҳам, кейинги ташхисларда ҳам коронавирус инфекцияси аниқланмаган. Беморнинг ўлимдан кейинги ташхиси натижаларига кўра, беморнинг вафотига икки томонлама пневмония сабаб бўлганини кўриш мумкин”, дейилади хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимдаги икки ходим коронавирусдан вафот этгани ҳақида хабар берган эди. Бироқ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги улардан бири ушбу вирусдан вафот этганини тасдиқламади.


Мақола муаллифи

Теглар

ССВ

Баҳолаганлар

118

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг