ФВВ тизимида икки киши коронавирусдан вафот этди
Жамият
−
14 Сентябрь 2020
9456Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимида икки киши коронавирусдан вафот этди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Қўнғирот тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи подполковник Куанишбай Мирзабаевич Акимов ҳамда Хоразм вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Қўшкўпир тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи майор Дониёр Раҳимович Жабборов коронавирус инфекциясига чалингани сабаб, шифохонага ётқизилган. Улар шифокорлар томонидан кўрсатилган муолажаларга қарамай, вафот этган.
Подполковник Куанишбай Акимов 20 йилдан ортиқ муддат давомида Қорақалпоғистон Республикасининг Йонғин хавфсизлиги бошқармасида турли лавозимларда хизмат қилиб келган.
Майор Дониёр Жабборов эса вазирлик тизимида 2005 йил апрель ойидан буён турли лавозимларда хизмат қилган.
“Юқорида номлари тилга олинган ходимларимиз, афсуски, кўринмас душманга қарши курашиб, халқимизнинг тинчлиги ва фаровонлиги йўлида ўз хизмат бурчини бажариш чоғида ушбу касалликни юқтириб олганлар.
Улар сўнгги нафасига қадар элу юрт манфаатлари йўлида садоқат билан хизмат қилиб, инсонларнинг тинч, хотиржам ва фаровон ҳаёти учун ширин жонларини аямадилар. Кўрсатган фидойиликлари ва матонати асло хотирамиздан ўчмайди”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь