Спорт паспорти нима ва у қайси ташкилот томонидан берилади?

Спорт

image

Спорт паспорти ягона намунадаги ҳужжат бўлиб, у спортчининг маълум спорт ташкилотига мансублиги ҳамда унинг малакасини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади. 

Спортчиларнинг фаолияти, уларнинг тиббий кўрикдан ўтиш жараёнлари, терма жамоа таркибида мусобақаларда иштирок этиши, натижалари ҳамда муайян спорт ташкилотига мансублигини қайд этиш мақсадида 2015 йилнинг 4 сентябрида имзоланган “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига мувофиқ спорт паспорти жорий этилган.

Спорт паспортини бериш, юритиш, алмаштириш ва ҳисобга олиш ягона тизимининг амал қилиш тартибини белгилаш  “Спорт паспорти тўғрисида”ги низомга асосан (Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 22 ноябрда 2949 рақами билан давлат рўйхатидан ўтказилган) амалга оширилади.

Низомга мувофиқ, спорт паспортини расмийлаштириш, бериш ва ҳисобини юритиш ҳамда ягона ахборот-маълумот тизимига киритиш Туризм ва спорт вазирлигининг “Спорт ва туризм хизматларини сертификатлаш маркази” давлат унитар корхонаси томонидан амалга оширилади.

Ушбу паспортдан спортчининг бир жисмоний тарбия ва спорт ташкилотидан бошқасига ўтиши, мусобақаларда иштирок этиш учун рўйхатга олиниши, тиббий текширувдан ўтиши, унвонлар олиш учун зарур бўлган нормалар ҳамда талабларнинг бажарилиши ва қонунчиликда белгиланган бошқа ҳолатларда фойдаланилади.

Уни юритиш орқали Республика спортчиларини рўйхатдан ўтказиш тартиби, фаолияти ва эришган натижаларининг доимий мониторинги таъминланади.

Шунингдек, Президентнинг 2020 йил 24 январдаги “Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5924-сонли фармонида спорт паспортини бериш орқали спортнинг маълум бир тури билан мунтазам равишда шуғулланиб келаётган ва спорт мусобақаларида доимий равишда иштирок этувчи спортчиларнинг ягона маълумотлар базасини шакллантириш белгилаб қўйилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Туризм ва спорт вазирлиги Пасспорт Спорт паспорти

Баҳолаганлар

29

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made