Советафоб эканлигимни тан оламан – Алишер Қодиров

Жамият

image

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари, “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси раҳбари Алишер Қодиров  советафоб эканини маълум қилди. Бу ҳақда у Telegram-каналида ёзди.

“Советафоб эканлигимни тан оламан! Совет давлати тарихимиз, тўғри, лекин тарихимизнинг қора қоғозларида қолиб кетиши, келажагимизда бўлмаслиги керак деб ҳисоблайман”, дейди спикер.

Қодиров Россия Ўзбекистоннинг катта ва қудратли қўшниси эканлиги, Тошкент Москва билан яхши қўшничилик, умумий манфаатлар ва ҳамкорликда ривожланишдан манфаатдор эканини таъкидлади.

Шунингдек, у рус тилини ўрганиш Ўзбекистон ёшлари учун инглиз, хитой, араб ва форс тилларини ўрганиш қаторида жуда фойдали эканини ҳеч қачон рад этмаганини қўшимча қилди.

“Таклифим эса оддий ва тушунарли, болаларга болалигидан она тили ва давлат тилидан бошқа тил ўргатилмаслиги керак. Бошқа миллатли ватандошларимиз она тилида қадриятини ўргансин, давлат тилини эса ватани деб ҳисоблайдиган Ўзбекистонда яхши яшаши учун ўргансин, тамом. Мактабни ўрта синфларидан бошлаб истаган хорижий тилини ўрганса, шахсий ривожланишига ҳам, мамлакат тараққиётига ҳам фақат фойда бўлади”, дейди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳам Алишер Қодиров Ўзбекистонда яшаётган барча миллат вакиллари ўзбек тилини билиши шарт эканини айтганди. 

 


Мақола муаллифи

Теглар

Алишер Қодиров Советафоб

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг