Сомон прессга “марихуана” яширган 73 ёшли отахон ушланди (видео)
Crime
−
25 February 10426 1 minute
Бухоро вилоятида сомон пресс ичига “марихуана” яширган шахс ушланди. Бу ҳақда Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, ўтказилган тезкор тадбирда “Отбозор” маҳалласида истиқомат қилувчи 1953 йилда туғилган нафақадаги фуқаронинг хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилган. Хонадон дарвоза хонасидан сомон пресслари орасига яширилган кўк рангли пакет аниқланган. Унинг ичида эса, ўткир ҳидли, яшил рангли, соф вазни 60,58 грамм “марихуана” гиёҳвандлик воситаси топилиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилиб олинган.
Мазкур фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг 276-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманида 75 ёшли фуқаронинг уйидан 20 кг “марихуана” гиёҳванд моддаси топилгани ҳақида хабар берилганди.
Live
AllIspaniya migrantlarni Seutani tark etishga majbur qilish uchun ularni suv va o'tsiz qoldirmoqda
17:40
Toshkentdagi o'pirilib tushgan yo'l o'tkazgich qurilishida 7,4 mlrd so'm eb yuborilgani ayon bo'ldi
17:28