Андижонда отахоннинг уйидан 20 кг марихуана чиқди

3-саҳифа

image

Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманида 75 ёшли фуқаронинг уйидан 20 кг “марихуана” гиёҳванд моддаси чиқди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 21 январь куни Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси тезкор қидирув хизмати ҳамда Давлат хавфсизлик хизматининг вилоят бошқармаси ходимлари ўзаро ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбир давомида Жалақудуқ туманида истиқомат қилувчи 1950 йилда туғилган фуқаронинг яшаш хонадони белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилган. Текширув жараёнида хонадоннинг том қисмида қуруқ ҳолатдаги 20 килограммдан ортиқ “марихуана” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жалақудуқ туман Ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан Жиноят кодексининг 25-моддаси орқали 273-моддаси (гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида фуқаронинг уйидан қарийб 21 килограмм гиёҳвандлик воситаси топилгани ҳақида хабар берилганди.

Алиқулов Жавоҳир


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Жиноят Андижон марихуана

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг