Солиқ қўмитаси раисининг собиқ биринчи ўринбосари 8 йилга қамалди

3-саҳифа

image

Солиқ қўмитаси раисининг собиқ биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев 8 йилга қамалди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари хабар берди.

Қайд этилишича, суднинг ҳукми билан Мубин Мирзаев Жиноят кодекси 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисмининг “а” банди, 205-моддаси 2-қисмининг “а” банди (мансаб ваколатини жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда суиистеъмол қилиш) ва 208-моддасида (ҳокимият ҳаракатсизлиги) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга нисбатан 3 йил муайян ҳуқуқдан маҳрум қилган ҳолда 8 йил 2 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Бошқалар, яъни Мирзаев билан судланган яна 8 нафар шахсга нисбатан жиноят иши кўриб чиқилиб, ушбу судланувчилар ҳам тегишли моддалар билан айбли деб топилган ҳамда улар ҳам 4 йилдан 9 йилгача бўлган муддатларга озодликдан маҳрум этилган.

Шунингдек, суд ҳукми билан етказилган зарарлар ундирилиши ҳам белгиланган.

Маълумот учун, Мубин Мирзаев 2018 йил 27 декабрь куни Давлат солиқ қўмитаси раисига биринчи ўринбосар этиб тайинланган. Бунгача у Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, Мубин Мирзаев 27 январь куни президент раислигидаги видеоселектор йиғилишида ишдан олинганди. Бунга Солиқ қўмитасида қўшилган қиймат солиғидан сунъий ортиқча тўлов ҳосил қилиш орқали уни бюджетдан ноқонуний қоплаш ҳолатлари кўпайгани, 2025-йилда мазкур йўналиш бўйича 20 нафар солиқ ходимига жиноят иши қўзғатилгани сабаб бўлганди. Мирзаев лоқайдлик ва масъулиятсизликда айбланиб, лавозимидан бўшатилган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг