Соғлом уйқу учун нималарга эътибор қаратиш керак?

Саломатлик 6063
image

Кўп одамлар ҳаётларининг учдан бир қисмини ухлаш билан ўтказишини кўпчилик билмаса керак. Агар сизнинг уйқунгиз яхши ва соғлом бўлса, ҳужайраларингиз тезроқ янгиланади, бу эса қаришни сусайтиради, яъни уйқу сифати соғлигингиз учун жуда муҳимдир. 

Яхши ухлаш сизга тўлиқ дам олиш ва чиройли формада бўлиш имкониятини беради. 

Қуйида яхши ва соғлом уйқу учун 10 маслаҳатни тақдим этамиз: 

1. Ҳар доим бир хил вақтда ётишга ва уйғонишга ўрганинг. 

2. Агар уйқуга ётгандан сўнг 15-20 дақиқа ухлай олмасангиз, ўрнингиздан туринг, ўзингизни чарчатадиган ёки тинчлантирадиган машғулот билан шуғулланинг. 

3. Кечқурун жуда кўп овқатланманг, лекин оч ҳам ётманг. 

4. Агар кечқурун ухлашга қийналсангиз, кундузги уйқудан воз кечинг. 

5. Ётишдан олдин хонани шамоллатинг ва ётоқхонадаги ҳарорат яхши эканлигига ишонч ҳосил қилинг. 

6. Ухлашдан олдин бир стакан сут ичинг, чунки унинг таркибида дам олишга ёрдам берувчи кальций ва бошқа фойдали моддалар мавжуд. 

7. Қаҳва ва спиртли ичимликлар ичишдан сақланинг. 

8. Ухлашдан олдин илиқ ванна қабул қилинг. 

9. Уйқудан аввал жисмоний машғулотлар ёки қийин вазифалар қилишдан сақланинг. 

10. Ўзингизни қулай ҳис қиладиган катта тўшакда ухланг.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 324
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×