Кимлар кўпроқ ва тинчроқ ухлайди? Олимлар жавобини айтди

Бу қизиқ

−

visibility4024 timer2 дақиқа

image

Ижтимоий ва иқтисодий шароити яхши бўлган одамлар бошқаларга қараганда узоқроқ ва яшироқ ухлайди. Бу ҳақдаги тадқиқот “JAMA Network Open” журналида эълон қилинди.

Олимлар АҚШдаги “All of Us” миллий тадқиқот дастурида қатнашган 12 403 нафар одамнинг маълумотларини таҳлил қилган. Иштирокчилар камида 180 кун давомида фитнес-билагузук тақиб юрган ва яшаш шароитлари ҳақида сўровномани тўлдирган.

Тадқиқотда одамларнинг иқтисодий аҳволи, ижтимоий муҳити, яшаш жойидаги шароитлар ҳамда тиббий хизматдан фойдаланиш имкониятлари ҳисобга олинган.

Натижаларга кўра, яшаш шароити энг яхши бўлган иштирокчилар шароити энг оғир гуруҳдагиларга қараганда бир кечада ўртача 5,8 дақиқа кўпроқ ухлаган. Шунингдек, уларда уйқу давомийлиги бир кечадан бошқасига камроқ ўзгарган. Бу фарқ 4,8 дақиқани ташкил этган.

Уйқуга энг катта таъсир кўрсатган омил иқтисодий барқарорлик бўлган. Озиқ-овқат ва уй-жой билан боғлиқ муаммоларга дуч келмаган одамлар бу икки муаммога бир вақтнинг ўзида дуч келганларга қараганда ўртача 10,7 дақиқа кўпроқ ухлаган. Уларнинг уйқу давомийлиги ҳам барқарорроқ бўлган – бу борадаги фарқ 8,7 дақиқани ташкил этган.

Тадқиқотчилар қулай шароитларда яшайдиган одамлар, одатда, бир суткада камида олти соат ухлашини аниқлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ олимлар ёш ўтган сари хотиранинг ёмонлашиб бориши шунчаки унутувчанлик туфайли эмас, балки мия алоҳида воқеаларни аниқ “қайта жонлантиришни” тўхтатиб, уларни бир-бирини қоплайдиган умумий категорияларга аралаштириб юбориши сабабли юз беришини аниқлаган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг