Кун давомида қисқа ухлаш фойдали, аммо узоқ ухлаш зарарлими?
Бу қизиқ
−
01 Июль
7355Катталар болалигида ухламайман, деб хархаша қилганларини эслаб кулишади ва энди ҳеч ким иш кунининг ўртасида уларга мизғиб олишларини таклиф қилмаслигидан афсусланади. Бироқ, кун чиқар мамлакат Япония аҳолисининг маданиятида "инэмури" – иш жойида кундузги ухлаб олиш одати мавжуд. Ёки Лотин Америкаси ва Жанубий Европа аҳолисини олайлик - улар одатда кундалик машғулотлардан воз кечиб, тушдан кейин ухлаб олишга боришади. Хўш, кундузги уйқунинг қандай фойдалари ва зарарлари мавжуд?
Тунги уйқудан кейин кундузи ҳам ухлашни хоҳлаш. Бу нимани англатади?
Стресс тадқиқотлари институти шифокорлари кундузги уйқуга бўлган эҳтиёж иммунитет тизимининг нотўғри ишлашининг белгиси бўлиши мумкинлигини айтди. Танадаги яллиғланиш, эндокрин тизим касалликлари, асаб тизимининг касалликлари, қон босимининг кўтарилиши, ортиқча вазн ва ҳатто депрессия уйқучанликка олиб келади.
Кундузги соатларда ухлаш кекса, одамларда инсулт хавфини 2-4 баробар ортишига олиб келади. Қандли диабетга чалинганлар учун ҳам кундузги уйқу тавсия этилмайди, чунки у гормонларнинг кескин кўтарилишига ва қонда шакар миқдорининг кўпайишига олиб келади.
Хўш, кун давомида қисқа ухлаш фойдали, аммо узоқ ухлаш зарарлими?
Америкалик олимлар томонидан олиб борилган тадқиқотларга кўра, кун давомида қисқа (10-30 дақиқа) уйқу одамлар учун хотирани яхшилаш, диққатни жамлаш, кайфиятни кўтариш, шунингдек, куннинг биринчи ярмида тўпланган чарчоқдан халос бўлишда ёрдам беради. Бироқ, кун давомида жуда узоқ вақт ухлаш (бир соатдан ортиқ) соғлиқ учун салбий оқибатларга олиб келади. Олимлар буни диабет, юрак хасталиги ва депрессия хавфи ортиши билан боғлашди.
Шунингдек, соат 16:00 дан кейин ухлаш тавсия этилмайди. Бу вақтда танада мелатонин ишлаб чиқарилади — уйғониш қийинлашади, уйқучанлик ва чарчоқ ҳисси пайдо бўлади.
Кундузги уйқу учун энг яхши вақт
Энергия даражаси одатда тушдан кейин кескин пасаяди, бу эса мизғиб олиш учун қулай вақтга айланади. Соат 14 дан 16 гача ухлаб олинса, уйқунинг самарадорлиги юқори бўлади. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, кечки уйқу кўпроқ уйқу инерциясига олиб келади, бу эса тушдан кейин ўзингизни заиф ҳис қилишингизга сабаб бўлади.
Кундузги уйқудан кейин нима қилиш керак?
Агар сиз уйқудан кейин етарли даражада дам олмаган ҳолда уйғонган бўлсангиз, қуйидаги усуллар тетиклашишингизга ёрдам беради:
• Юзингизни совуқ сув билан ювинг. Вақтингиз бўлса, душ қабул қилинг.
• Метаболизмни тезлаштириш ва электролитлар оқимини ошириш учун бир стакан сув ичинг. Чуқур уйқуга кетганингизда метаболизм секинлашади. Ичимлик суви танангизга уйғониш вақти келганлиги ҳақида сигнал беради.
• Енгил, осон ҳазм бўладиган ва энергияга бой нарсаларни истеъмол қилинг: мевалар ва ёнғоқлар бунда идеал вариантдир.
• Уйқудан кейин енгил машқлар қилинг.
• Тоза ҳавода қисқа муддатли сайр қилиш анча ёрдам беради.