Собиқ севгилисининг беҳаё суратларини тарқатган йигит ушланди
3-саҳифа
−
01 Июнь
8903Қашқадарё вилоятида собиқ севгилисининг интим суратларини тарқатган фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик маркази хабар берди.
Қайд этилишича, Қашқадарё вилоятида яшовчи З.З. исмли аёл ички ишлар органларига мурожаат қилиб, ўзининг уятли фото ҳамда видео тасвирлари номаълум шахс томонидан Telegram мессенжерида тарқатиб юборганлигини маълум қилган.
Киберхавфсизлик бўлинмалари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятни Қашқадарё вилоятида яшовчи Х.А. содир этганлиги аниқланган.
Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган Х.А. аёл билан маълум вақт ишқий муносабатда бўлиб келгани ва унинг турли беҳаё фотосуратларини Telegram мессенжери орқали қўлга киритиб, тарқатиб юборгани маълум бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан Х.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 141-3-моддаси (Шахснинг шаънини ва қадр-қимматини камситувчи ҳамда инсон ҳаётининг сир тутиладиган томонларини акс эттирувчи маълумотларни ошкор қилиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Эслатиб ўтамиз, Жиззахда севган қизининг яланғоч тасвирларини тарқатмаслик эвазига 800 доллар сўраган йигит ушланганди.
LiveБарчаси