Кардашьян собиқ севгилиси ҳалокатга учраган машинасини таъмирлатмасдан сотмоқчи
Маданият-санъат
−
13 Январь
10129Таниқли америкалик модель Ким Кардашьян ўзининг автоҳалокатга учраган Range Rover русумли автомашинасини таъмирлатмасдан сотувга қўйди. Бу ҳақда “The Sun” нашри хабар берди.
Билдирилишича, ушбу машина Кардашьянга 2022 йилда 42 ёшга тўлиши муносабати билан онаси томонидан совға қилинган. Аммо июль ойида актрисанинг собиқ севгилиси Пит Девидсон машинада ЙТҲга учраган ва автомобилнинг олд қисмига катта талафот етган. Шундан сўнг суд йигитга 50 соатлик жамоат ишларини бажариш, 12 соатлик ҳаракат хавфсизлиги курсини ўташ ва бахтсиз ҳодисаларнинг мумкин бўлган оқибатларини ўрганиш жазосини тайинлаган.
Ҳозирда машина онлайн сотувга қўйилган ва баҳоси 99 минг 950 АҚШ доллари деб белгиланган. Эълонда кумуш рангли машина чиқиб ётган хавфсизлик ёстиқчалари, букилиб қолган бампери, синган фаралари ва орқа ойнаси йўқ ҳолда кўрсатилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўзбек томошабинларига “Терминатор” фильмидаги роли билан таниш актёр Арнольд Шварценеггерга тегишли бўлган Mercedes-Benz Unimog автомобили Аризона штатининг Скоттсдейл шаҳрида ўтказиладиган аукционга қўйилганди.
LiveБарчаси