Арнольд Шварценеггернинг Mercedes'и аукционга қўйилди

Олам

image

Ўзбек томошабинларига “Терминатор” фильмидаги роли билан таниш актёр Арнольд Шварценеггерга тегишли бўлган Mercedes-Benz Unimog автомобили Аризона штатининг Скоттсдейл шаҳрида ўтказиладиган аукционга қўйилади. Бу ҳақда “Аuto 24” нашри хабар берди. 

Mercedes-Benz 1977 йилда ишлаб чиқарилган. Аммо у 2012 йилда актёрнинг хоҳиши билан Merex Mertec мутахассислари томонидан қайта терилган. Актёр бу машинага жуда қисқа вақт эгалик қилган. Шварценеггер машинадан жуда кам фойдалангани сабабли у атиги 21 минг км йўл босган.

Бундан ташқари, машинада Шварценеггернинг имзоси ҳам бор. Бу эса автомобиль ҳақиқатан ҳам таниқли актёрга тегишли эканини исботлаб туради. 

Ҳозирча, машинанинг бошланғич нархи эълон қилинмаган. Аммо сўнгги марта кимошди савдосида у 273 минг 600 долларга сотилганидан келиб чиқиб, бу сафар ҳам Mercedes'нинг нархи сезиларли даражада оширилишини тахмин қилса бўлади. 

Маълумот учун, аукцион 20-28 январь кунлари ўтказилиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Президенти Владимир Путиннинг 1990-йилларда халқ депутатлари Ленинград (ҳозирги Санкт-Петербург) шаҳар кенгашида ишлаган давридаги ташриф қоғози кимошди савдосида сотувга қўйилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия қорбобо 24-қават сюрприз

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг