Собиқ Президентнинг рафиқаси ишга маршруткада бориб-келяпти (фотофакт)

Олам 41158
image

Ижтимоий тармоқларда Қирғизистон Республикасининг собиқ Президентнинг Алмазбек Атамбоевнинг рафиқаси Раиса Атамбаева жамоат транспортида юриши тасвирга олинган суратлар пайдо бўлди. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон хабар бермоқда. 

Хабарда ёзилишича, суратларда Атамбоева жамоат транспорти бекатида тургани ва маршруткада ўтиргани акс этган.

Қирғизистонликлар ушбу сурат остида кўплаб изоҳлар ёзишмоқда.

Аксарият фойдаланнувчилар бу “халқ билан яқинлик” собиқ Президентнинг мол-мулки ҳибсга олиниши билан боғлиқ деган тахмин қилишди.

Бу суратлар юзасидан Алмазбек Атамбоевнинг маслаҳатчиси Кундуз Жолдубаева изоҳ берди. Унинг сўзларига кўра, Атамбоева эҳтимол ишга кетаётганда, тасвирга олинган. Чунки, у Қирғизистон давлат тиббиёт академиясида дарс беришда давом этмоқда. Маслаҳатчи Атамбоеванинг жамоат транспортида юриши мол-мулк ҳибсга олиниши билан боғлиқ эмаслигини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, Алмазбек Атамбоев 2011-2017 йилларда Қирғизистонга раҳбарлик қилган. Атамбоев биринчи тўлиқ Президентликдан кейин ўз хоҳиши билан лавозимни тарк этган биринчи Президент бўлган.

Шу йилнинг 8 август куни Атамбоев ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларига таслим бўлди.

Қирғизистон Бош прокуратураси собиқ Президент Алмазбек Атамбоевга нисбатан қотиллик ва бошқа оғир жиноятларда айблов эълон қилди.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1160
Рейтинг: 2.9
Будьте в курсе событий!
×
×