Собиқ оғир вазн чемпиони Тайсон Фьюри рингга қайтади

Спорт

image

Собиқ оғир вазн тоифасидаги жаҳон чемпиони Тайсон Фьюри “Тоттенхэм Хотспур” стадионида рингга қайтади. Бу ҳақда у ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилди.

Маълум бўлишича, британиялик боксчи жорий йилнинг 11 апрель куни “Тоттенхэм Хотспур” стадионида россиялик Арсланбек Маҳмудовга қарши жанг қилади.

37 ёшли Фьюри 2025 йилда нафақага чиққанини эълон қилган бўлса-да, орадан кўп ўтмай рингга қайтишини тасдиқлади. Бу жанг Фьюрининг 2024 йил декабрь ойида Александр Усикга мағлуб бўлганидан кейинги илк жанги бўлади.

“У ўзига яхши қараяпти ва аъло формада. У жанговар режимда бўлади ҳамда ўз сўзини исботлаш учун рингга чиқади”, деди Фьюрининг промоутери Фрэнк Уоррен “Sky Sports” нашрига берган интервьюсида.

“Унда яна иштиёқ пайдо бўлган. Ҳозир Таиландда қаттиқ машғулот олиб бормоқда ва ўзини жуда яхши спорт формасида ушлаб турибди”,  дея қўшимча қилди промоутер.

Маълумот учун, 37 ёшли Фьюри фаолиятида 34 та ғалаба, битта дуранг ва иккита мағлубият қайд этган. У илгари WBA, WBC, WBO ва IBF оғир вазн тоифасидаги чемпионлик унвонларини қўлга киритган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тайсон Фьюри “Тоттенхэм Хотспур” Арсланбек Маҳмудов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг