Собчак Исроил фуқаролигини олгани ҳақида бизга хабар бермаган – Россия ИИВ

Маданият-санъат

image

Журналист Ксения Собчак Россия Ички ишлар вазирлигини Исроил фуқаролигини олгани ҳақида огоҳлантирмаган. Бу ҳақда бугун, 27 октябрь куни ТАСС агентлигига ҳуқуқ-тартибот идоралари хабар берди. 

“Ксения Собчак Россия ИИВ Миграция бош бошқармасини Исроил фуқаролиги ҳақида хабардор қилмаган. Қонунга кўра, у иккинчи фуқароликни олганидан кейин бир неча ой ичида буни амалга ошириши керак эди”, дейди агентлик суҳбатдоши. 

Аввал хабар қилинганидек, Собчак Литвага Исроил паспорти билан келган. Бундай ҳужжат эгалари визага муҳтож эмас. Текшириш пунктида Литва чегарачилари у тақдим этган Исроил паспортининг ҳақиқийлигини, жумладан унинг Литвада исталмаган чет элликлар рўйхатига киритилган шахс эканлигини маълумотлар базасидан текширган. Ушбу процедуралардан сўнг унга чегарани кесиб ўтишга рухсат берилган. 

Москванинг Тверской суди кеча, 26 октябрь куни“Ростех” раҳбари Сергей Чемезовдан 11 миллион рубл ундириш иши бўйича Собчак тижорат директори Кирилл Суханов ва “Tatler” газетасининг собиқ бош муҳаррири Ариан Романовскийни (Кузьмин) 24 декабргача ҳибсга олди. 

Эслатиб ўтамиз, Собчак Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 163-моддаси 3-қисми "б" банди (йирик миқдордаги мол-мулкни қўлга киритиш мақсадида товламачилик) бўйича гумон қилинмоқда. Иш бўйича жабрланувчи “Ростех” мансабдор шахсидир. Агар унга қарши айблов судда ўз исботини тобса, Собчак 15 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин. 

Ушбу иш бўйича Собчакнинг тижорат директори Кирилл Суханов ва “Tatler” газетасининг собиқ бош муҳаррири Ариан Романовский (Кузьмин) қўлга олинган. Собчак Россия Федерациясидан қочиб кетган, 26 октябрь куни эрталаб унинг уйи тинтув қилинган. 

Ксения Собчак Санкт-Петербургнинг собиқ мэри Анатолий Собчакнинг қизи бўлиб, унинг 1990-йилларда ҳамкори Владимир Путин бўлган. У Россия телевидениесида кўп ишлаган, машҳур шоуларнинг бошловчиси эди. 2011 йилги Давлат Думасига сайловлардан сўнг у норозилик акцияларида қатнашди ва Мухолифатни мувофиқлаштириш кенгашига қўшилди. 

Шундан сўнг у бир неча йил "Дождь" телеканалида ишлади, телеканал мухбири сифатида у Владимир Путиннинг матбуот анжуманларида қатнашди. 

2018 йилда Собчак президентлик сайловларида қатнашди, оммавий ахборот воситалари сайловларга эътиборни қаратиш ва мамлакатда мухолифат борлигини кўрсатиш учун унинг номзоди Кремль билан келишилганини ёзди. Унинг ўзи бу айбловларни рад этди. 

Украинада уруш бошланганидан сўнг, россиялик журналистларга босим сезиларли даражада ошди, маъмурий ва жиноий кодексларга армияни обрўсизлантириш ва ҳарбий фейкларга оид моддалар киритилгани сабабли юзлаб оммавий ахборот воситалари ходимлари мамлакатни тарк этишга мажбур бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ксения Собчак

Баҳолаганлар

124

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made