Смартфонларга боғланиб қолиш кашандаликка тенглаштирилди

Олам

image

Бостон университети ўқитувчиси Жоэл Ренстром смартфонларга боғланиб қолишни кашандалик билан тенглаштирди. Олим томонидан ушбу мавзуга бағишланган мақола The Conversation сайтида эълон қилинди.

Ренстромнинг фикрига кўра, чекиш ва гаджетларга боғланиб қолишнинг умумий жиҳатлари бор. Бугунда 96 фоиз америкаликнинг смартфони бор ва уларнинг аксарияти уларга ўрганиб қолган. Бўш қолди дегунча, смартфонга “ёпишиб” оладиган ота-оналарнинг бу одати болаларга қаттиқ таъсир кўрсатади. 

Тадқиқотчи мисол тариқасида боласини эмира туриб, бўш қўли билан смартфонидан фойдаланаётган онани келтириб ўтган. Унинг таъкидлашича, ота ёки онасининг бундай ҳаракати бола хотирасида муҳрланиб қолади ва унинг хулқ-атворига таъсир кўрсатади. “Инсон мияси 25 йил давомида ривожланиб боради. Бундан ташқари, икки ойлик ёки икки яшар бола ҳақиқатни тўла англай олмайди”, дейди Ренстром.

Олим яна шуни алоҳида таъкидлади-ки, бола ўсмир ёшида гаджетларга боғланиб қолиш хатарли эканлигини англасада, аммо бу одатдан воз кечишда ўзида куч топа олмайди. Бунга вақтида гаджетларга боғланиб қолган ота-оналари сабабчи бўлишган. “Бу худди сигарет чекаётган ота ёки онасини кўрган бола, вақти келиб ўзи ҳам сигарет чекишга мойиллик сезгандек деб тасаввур этиш мумкин”, деб қўшимча қилган мутахассис.


Мақола муаллифи

Теглар

Смартфон кашандалик Жоэл Ренстром

Баҳолаганлар

46

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг