Дунёда кашандалар сони миллиарддан ошди. Ўзбекистонда ҳам чекувчилар ортган
Олам
−
29 Май 2021
58591990 йилдан 2019 йилгача дунё бўйлаб чекувчилар сони 150 миллионга ўсди ва рекорд даражада 1,1 миллиардга етди. Ушбу маълумотлар “The Lancet” тиббиёт журналида чоп этилган.
Тадқиқот муаллифларининг таъкидлашича, бундай ўсиш аҳоли сонининг кўпайиши билан боғлиқ. Шу билан бирга, 1990 йилга нисбатан аҳоли орасида чекувчиларнинг улуши камайган — аёллар ўртасида 27,5 фоизга ва эркаклар орасида 37,7 фоизга.
Шунингдек, айрим мамлакатларда ушбу даврда чекишнинг машҳурлиги ошган:
• Афғонистон, Саудия Арабистони ва Мўғулистонда эркаклар орасида ҳам, аёллар орасида ҳам;
• Миср ва Ўзбекистонда эркаклар ўртасида;
• Россия, Беларусь, Литва ва Португалияда аёллар орасида чекувчилар сони ўсган.
Тадқиқот муаллифларининг фикрига кўра, дунёдаги чекувчиларнинг учдан икки қисми ўнта мамлакатга, жумладан Ҳиндистон, Индонезия, Россия, Туркия, Филиппин ва Хитойга, дунёдаги барча чекувчиларнинг учдан бир қисми эса Хитойга тўғри келади.
Ҳисоботда айтилишича, 2019 йилнинг ўзида 8 миллионга яқин ўлим чекиш билан боғлиқ касалликлар туфайли келиб чиққан ва сўнгги 30 йил ичида бундай ўлим 200 миллиондан ошган.
LiveБарчаси