Сиз жамиятни қайта тикладингиз – Шаҳбоз Шариф Мирзиёевга (видео)

Жамият

image

Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шариф Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев жамиятни қайта тиклаганини айтди. бу ҳақда у кеча, 26 февраль куни оммавий ахборот воситалари учун баёнот бераётганида сўз очди.

"Сиз давлат бошқарувига келган илк кунлардан бошлаб Ўзбекистонни қайтадан трансформация қилдингиз. Сиз жамиятни қайта тикладингиз.  Агар адашмаётган бўлсам, 2016 йилда Ўзбекистонда камбағаллик даражаси 42 фоиз бўлган, савдо кўрсаткичи ҳам паст эди. Бугун камбағаллик даражаси 8 фоизга тушди, инвестициялар ҳажми эса 30 миллиардга етди. Шунинг ўзи катта мўжиза эмасми?!

Бу ростдан ҳам мўжиза. Чунки бундай натижаларга баландпарвоз гаплар орқали эришилмайди ёки яхши бир кенгашни ташкил этиш билан ҳал бўлиб қолмайди. Мўжизалар аниқ қарашлар, юқори динамика, тинимсиз меҳнат ва якдил мақсад сари дадил интилиш орқали пайдо бўлади. Мен мана шундай улуғ сифатларни сизда кўрдим", деди Шаҳбоз Шариф.

Эслатиб ўтамиз, 25 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф расмий ташриф билан Тошкентга келганди. Кеча, 26 февраль куни Тошкент шаҳридаги Халқаро конгресс марказида уни расмий кутиб олишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Шу ерда Шаҳбоз Шариф ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев тор доирада ва делегациялар иштирокида музокаралар ўтказди. Музокаралар якунида Шавкат Мирзиёев ва Шаҳбоз Шариф кўп қиррали Ўзбекистон-Покистон ҳамкорлигини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қаратилган Қўшма декларация ҳамда икки томонлама Олий даражадаги стратегик шериклик кенгашини тузиш тўғрисидаги баённомани имзолади. Етакчилар оммавий ахборот воситалари вакиллари учун баёнот ҳам берди. Ташрифининг сўнгида Шаҳбоз Шариф Ўзбекистон-Покистон бизнес форумида ҳам иштирок этди.

26 февраль куни Шаҳбоз Шарифнинг Ўзбекистонга ташрифи ниҳоясига етди. Тошкент халқаро аэропортида Покистон Бош вазирини Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кузатиб қўйди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Покистон Шаҳбоз Шариф

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг