“Сиз Пригожиннинг жиноий саргузаштига алдандингиз” – Россия Мудофаа вазирлиги “Вагнер” жангчиларига мурожаат қилди
Олам
−
24 Июнь 2023
23038Бугун, 24 июнь куни Россия Мудофаа вазирлиги “Вагнер” ҳужум отрядлари жангчиларига шошилинч мурожаат эълон қилди.
“Сиз алданиб, Пригожиннинг жиноий саргузаштлари ва қуролли исёнида иштирок этмоқдасиз. Бир нечта бўлинмалардаги кўплаб ҳамкасбларингиз доимий жойлашган ерларига хавфсиз қайтиш имкониятини таъминлаш учун ёрдам сўраб, ўзларининг хатоларини аллақачон англадилар. Биз томондан барча мурожаат қилган жангчилар ва қўмондонларга ёрдам аллақачон кўрсатилган. Сиздан оқилона иш тутишингизни ва имкон қадар тезроқ Россия Мудофаа вазирлиги ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакиллари билан алоқада бўлишингизни сўраймиз. Биз ҳаммага хавфсизликни кафолатлаймиз”, дейилади Россия Мудофаа вазирлиги баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 23 июнь куни “Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси асосчиси Евгений Пригожин Россия Мудофаа вазирлигини унинг компанияси позицияларига зарба беришда айблаб, 25 минг киши бу билан шуғулланмоқчи эканини айтганди. Бугун, 24 июнь куни эрталаб “Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси раҳбари Пригожин бир неча ҳарбий объектларда назорат ўрнатганини айтиб чиқди. Мазкур хабар ортидан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков давлат раҳбарининг яқин орадаги мурожаат билан чиқишини эълон қилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь