“Сиз бизларга қарсак чалдингиз, энди биз сизни қўллаб-қувватлаймиз”

Олам

image

Кеча, 6 июнь куни шифокорлар ва ҳамширалар Марказий Америка боғида афроамерикаликларнинг ҳуқуқларини қўллаб-қувватлаш ва полициянинг шафқатсизлигига қарши митинг ўтказиш учун йиғилди. Шуниси эътиборга лойиқки, ушбу хиёбонда яқинда коронавирус билан оғриган беморлар учун чодирлар касалхонаси жойлаштирилган эди.

Шифокорлар "Ирқчилик - бу пандемия", "қора танлилар ҳаёти учун оқ либослар", "Полициянинг ўзбошимчаликлари - бу шошилинч чақириқ", "Сиз бизларга қарсак чалдингиз, энди биз сизни қўллаб-қувватлаймиз" ёзувлари битилган плакатларни кўтариб олишди.

"Биз пандемия пайтида одамларнинг ҳаётини полиция ўлдириши учун сақлаб қолмадик. Полициянинг ҳибсга олиш ҳаракатларини ўзгартириш тарафдоримиз. Яқинда полиция кекса одамни итариб юборди. бундай бўлмаслиги керак!”, деди митинг ташкилотчиларидан бири.

"Биламизки, афроамерикаликлар кўпинча имтиёзлардан маҳрум бўлишади, биз кўпинча ёмон шароитларда яшаймиз. Статистикага кўра, кўпроқ афроамерикаликлар коронавирус инфекциясини юқтиришади. Бироқ тиббий хизматлардан ҳамма ҳам тенг фойдалана олмайди. Ва биз бу тенгсизлик йўқ қилинишни маъқуллаймиз", деди қора танли шифокорлардан бири.

Кейин Марказий хиёбондаги ўнлаб тиббиёт ходимлари норозилик намойиши билан шаҳар кўчалари бўйлаб юришди.

Нью-Йоркда кечки соат 8 дан бошлаб комендантлик соати жорий этилганига қарамай, турли жойларда норозиликлар кечгача давом этмоқда. 6 июнь куни талончиликнинг олдини олиш учун Сохо ҳудуди полиция томонидан бутунлай беркитилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Нью-Йорк

Баҳолаганлар

184

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг