“Сити” 10 йилликдаги энг яхши инглиз клуби — Жек Грилиш

Спорт 1395
image

Жек Грилиш “Астон Вилла”дан кетиши ва нима учун “Манчестер Сити”га ўтганини тушунтириб берди.

“Менга Чемпионлар Лигасида ўйнаш, совринлар учун курашиш, кучли футболчилар билан дўстлашиш имконияти берилди. Мен ҳам “Манчестер Сити”ни бошқарадиган дунёнинг энг яхши мураббийи билан ишлашни хоҳлаган эдим. Бу омил “шаҳарликлар” лагерига кўчишимни янада тезлаштирди. “Манчестер Сити”нинг потенциал имкониятлари катта ва у сўнгги ўн йилликдаги энг яхши инглиз клуби. Мен “Манчестер Сити” таклифини рад қила олмадим. Ишончим комилки, биз биргаликда кўплаб совринларни юта оламиз”, дея фикр билдирган Грилиш ВВС’га берган интервьюсида.

Жек Грилиш “Астон Вилла” академиясидан етишиб чиққан ва 2012 йилдан буён клуб шарафини ҳимоя қилиб келади. Ўтган мавсумда 25 ёшли футболчи АПЛда 26 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урган ва 12 та голли узатмани амалга оширган.

Маълумот учун, “Манчестер Сити” Грилиш трансфери учун 100 миллион фунт стерлингдан воз кечди.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 6
Рейтинг: 2.9
t
×