Сирдарёлик 99 ёшли онахон пенсиясини Туркиядаги зилзиладан жабрланганларга юборди (видео)
Жамият
−
09 Февраль 2023
12393Сирдарё вилоятида 99 ёшли онахон Зулайҳо Исмоилова пенсия пулини Туркиядаги зилзиладан жарбланганларга ёрдам тариқасида юборди. Бу ҳақда унинг ўзи видеомурожаатида маълум қилди.
“Туркия халқи бошига оғир иш тушибди. Уларга ачиндим. Ёшим 99 да. Озгина пенсиям бор эди, ҳеч бўлмаса шуни берсам. Бироз бўлса ҳам, ёрдамим тегса хурсанд бўлардим. Дуо қиламан. Аллоҳ уларнинг мушкулини осон қилсин”, дейди онахон.
Жорий йилнинг 6 февраль куни Туркия жануби-шарқидаги Қаҳрамонмараш вилоятида 7,7 магнитудали зилзила юз берди. Ер силкинишлари, кейин 300 га яқин ерости силкинишлари мамлакатнинг 10 вилоятида, шунингдек, қўшни давлатлар, жумладан Сурияда ҳам сезилган.
Шундан сўнг, Туркиянинг 10 та ҳудудида фавқулодда ҳолат, шунингдек, мамлакатда 7 кунлик мотам эълон қилинди. Ҳозирда зилзила қурбонлари сони 12 873 кишини ташкил этмоқда. 62 937 нафар шахс эса тан жароҳати олган.
Зилзиладан кейин 70 та давлат ва 14 халқаро ташкилот Туркияга ёрдам таклиф қилди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев топшириғи билан Туркиядаги зилзила оқибатларини бартараф этиш мақсадида ФВВ қутқарувчилари ҳамда 3 та махсус авария-қутқарув техникаси Туркияга жўнатилди.
LiveБарчаси