Сирдарёдаги портлашда 16 киши жабрланди. ССВ уларнинг аҳволини маълум қилди

Жамият

image

Аввалроқ Сирдарё вилоятининг Малик аҳоли пунктида Мудофаа вазирлиги омборида портлаш содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Портлаш оқибатида 16 киши жабрланган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур воқеа оқибатида жабрланганлар ҳолати юзасидан маълумот берди.

Аниқланишича, Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани, Малик СИУда юз берган портлаш ҳақида соат 05:01 да туман тез тиббий ёрдам бўлимига хабар келиб тушган.

Шундан сўнг ушбу ҳодиса натижасида шикастланган 16 нафар беморнинг 12 нафари Сирдарё тумани тиббиёт бирлашмасига олиб келинган. Барча жароҳат олганларга зудлик билан биринчи ёрдам кўрсатилган. Хусусан, 5 нафар фуқаро Сирдарё туман тиббиёт бирлашмасининг шошилинч тиббий ёрдам бўлимида, 7 нафар беморга эса амбулатор ёрдам кўрсатилган.  Шунингдек, 4 нафар бемор Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Сирдарё филиалида стационар кузатувга олинган.

“Жабрланганлар орасида жиддий жароҳат олган ва оғир аҳволдаги беморлар йўқ”, дейилади ССВ хабарида.

Айни пайтда РШТЁИМ ва унинг Сирдарё филиалидан малакали шифокорлар Сирдарё туман тиббиёт бирлашмасига сафарбар қилинган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу беморлар ҳолатини ўз назоратига олган.

Мудофаа вазирлиги портлаш ҳақида маълумот бериб, ҳодисада жабрланганлар йўқлигини билдирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сирдарё портлаш ССВ

Баҳолаганлар

332

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг