Сирдарёда даҳшатли ЙТҲ! 5 киши ҳалок бўлди

Жамият

image

Бугун, 1 февраль куни тахминан соат 08:30 ларда Сирдарё вилоятида икки машина тўқнашуви натижасида 5 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Тергов департаменти Матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, 19 ёшли Ш.Б., ўзининг бошқарувидаги Cobalt русумли автомашинасида, Гулистон шаҳар 4-мавзе Гулистон кўчаси бўйлаб ўтган автомобиль йўлида “Гулистон-Зарбдор” йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетаётганида, бошқарувни йўқотиши оқибатида йўлнинг қарама-қарши йўналишига ўтиб кетган. Натижада фуқаро 21 ёшли С.М. бошқарувида бўлган Damas русумли автомашина билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этган.

ЙТҲ оқибатида Damas русумли автомашина ҳайдовчиси С.М., йўловчилари 55 ёшли Ш.А., 27 ёшли Д.Э., 28 ёшли М.С. ҳодиса содир бўлган жойда вафот этганлар. Яна 3 нафар шахс шифохонага ётқизилган. Шунингдек 24 ёшли С.А.га кўрсатилган тиббий ёрдамига қарамай, шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (Одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Тергов департаменти ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Сирдарё

Баҳолаганлар

264

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг