Сирдарёда болага оёғини уқалатган боғча опа ишдан бўшатилди
3-саҳифа
−
11 Июль
6745Ижтимоий тармоқларда Сирдарё вилоятида тарбиячи боғча тарбияланувчисига оёғини “массаж” қилдиргани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси расмий муносабат билдирди.
Аниқланишича, видеодаги ҳолат Оқолтин туманидаги 2-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида тасвирга олинган.
Ҳолат юзасидан тумандаги барча давлат мактабгача таълим ташкилоти раҳбарлари ва бўлим ходимлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтган ва ушбу воқеа атрофлича муҳокама қилинган. Муҳокама қарорига мувофиқ 2-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси Н.Х билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хоразмда ёш болаларнинг юзига тарсаки туширган тарбиячи ишдан бўшатилгани хабар қилинганди.
LiveБарчаси